Яшнобод туманида бир бирига туташ қурилган уйларда ёнғин содир бўлди

ФВВ маълумотига кўра, Яшнобод туманида бир бирига туташ қурилган уйларда ёнғин содир бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. 21 сентябр куни соат 12:56да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани “Нодира” МФЙ Ҳаваскор кўчасида жойлашган хонадонларда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Воқеа жойига 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 12:59да етиб бориб, ёнғин соат 13:21да ўраб олинган ва соат 13:32 да ўчирилган.
Зомин миллий табиат боғида яна ёнғин содир бўлди
Ёнғин оқибатида бир бирига туташ қурилган уйларнинг тахминан 200 кв.м. майдонда томи, шифти ва ички қисми ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.