Тошкентда жиноят содир этган 24 ёшли йигит қидирилмоқда - фото

Тошкент ИИББ жиноят содир этган Руслан Сихаевни қидирувга берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Тошкент шаҳрида жиноят содир этган шахс қидирилмоқда.
Сихаев Руслан Андреевич, 1997 йилда туғилган, муқаддам судланган, жиноят содир этганликда гумонланмоқда.
“Ҳурматли Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари! Агарда сиз Сихаев Руслан ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз ёки унга ўхшаш шахсни кўрсангиз, 98-128-05-50, 97-710-49-94, ёки 102 рақамлари орқали хабар беришингизни сўраймиз. Амалий ёрдамингиз учун олдиндан миннатдорлик билдирамиз!”, - дейилган ИИББ хабарида.