Толиблар Кобулда Россия, Хитой ва Покистон вакиллари билан учрашув ўтказмоқда

Афғонистоннинг муваққат ҳукумати раҳбари Муҳаммад Ҳасан Охунд Кобулда Россия, Хитой ва Покистон вакиллари билан учрашув ўтказмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 сен – Sputnik. “Толибон”* радикал ҳаракати томонидан Афғонистоннинг муваққат ҳукумати раҳбари этиб тайинланган мулла Муҳаммад Ҳасан Охунд Кобулда Россия, Хитой ва Покистон вакиллари билан учрашув ўтказмоқда. Бу ҳақда толиблар вакили Аҳмадулла Муттақий Twitter᾽да маълум қилди.
Хабарга учрашувда олинган суратлар илова қилинган. Уларда Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов, Покистоннинг Кобулдаги элчиси Мансур Аҳмад Хон ҳамда Хитойнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Юэ Сяоюнни кўриш мумкин.
Учрашувнинг бошқа тафсилотлари келтирилмаган.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти
Яна аёлларсиз: Афғонистон муваққат ҳукуматида вазир ўринбосарлари тайинланди