Тўйларга 100 кишини таклиф қилишга рухсат берилди

Тегишли мутасадди ташкилотларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда тўй ва оилавий маросимларни ўтказиш бўйича илгари белгиланган чекловлар юмшатилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 сен – Sputnik. Ўзбекистонда 20 сентябрда тўй ва маросимларни 100 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказиш белгиланди. Бу ҳақда Республика махсус комиссиясининг қарори қабул қилинди.
“Хусусан, тегишли мутасадди ташкилотларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда, тўй ва оилавий маросимларни ўтказиш бўйича илгари белгиланган чекловлар юмшатилиб, 2021 йилнинг 20 сентябридан тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш 100 кишидан кўп бўлмаган ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатий риоя этган ҳолда ўтказилишига рухсат берилди”, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 1 августдан тўй ва маросимларни 50 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказиш белгиланган эди.
Ўзбекистонда концертлар, оммавий тадбир ва йиғилишларни ўтказиш рухсат берилди