ТОШКЕНТ, 20 сен – Sputnik. Россиянинг Марказий Осиё мамлакатлари олдига геосиёсий танлов қўйиш режаси йўқ. Бу ҳақда Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Андрей Руденко “Валдай” клубининг “Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг янги тарихий босқичидаги тараққиёт ва хавфсизлик таҳдидлари” конференциясида маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Бизнинг Марказий Осиёдаги сиёсатимиз - максимал даражада очиқ. Бизнинг ҳеч қандай махфий кун тартибимиз йўқ. Минтақадаги барча мамлакатлар билан ишонч асосида тенг ҳуқуқли ҳамкорлик ўрнатишга интиляпмиз. Буни уддасидан чиқяпмиз деб ўйлайман.
Руденко Россиянинг бошқа мамлакатлардан фарқли ўлароқ, минтақа мамлакатларини “ким билансиз: ”Россия билан ёки Россияга қарши?”, деган геосиёсий танлов қаршисида қолдириш ғоялари ёки режалари йўқлигини таъкидлади.
Шунингдек, дипломат Марказий Осиёда минтақавий хавфсизлик учун қулай шароитларни яратиш муҳимлигини урғулади.
Россия ТИВ раҳбари ўринбосарининг сўзларига кўра, Россия учун устувор вазияфалардан бири – бу минтақа мамлакатларининг иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан ривожланиши.