ТОШКЕНТ, 20 сен – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифига салмоқли ҳужжатлар тўплами, жумладан, мудофаа соҳасида тайёрлаб қўйилган. Бу ҳақда Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Андрей Руденко Sputnik мухбирига маълум қилди.
Руденконинг маълум қилишича, Мирзиёевнинг ташрифи шу йили амалга оширилиши кутилмоқда.
“Биз Ўзбекистон президентининг давлат ташрифига тайёргарлик кўряпмиз, умид қиляпмизки, у бу йил амалга оширилади. Жуда салмоқли ҳужжатлар тўплами тайёрлаб қўйилган – биринчи навбатда, савдо-иқтисодий ҳамкорлик соҳасида, лекин бошқа соҳаларда ҳам, жумладан, мудофаа соҳасида”, - деди Руденко.
Россия ТИВ раҳбари ўринбосарининг сўзларига кўра, Москва ва Тошкент бу ташриф тарихий бўлишига умид қилмоқда.
Руденко 2020 йилда икки мамлакат ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш 5,9 миллиард долларга етганини қайд этди. Бу кўрсатгич янада ўсади.