Афғонистондаги ҳозирги мавжуд сиёсий куч билан иш олиб бориш керак. Бу ҳақда Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев “Валдай” клубининг “Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг янги тарихий босқичидаги тараққиёт ва хавфсизлик таҳдидлари” конференциясида маълум қилди.
“Бу ерда қўллаб-қувватлаш, тан олиш энг муҳим масала эмас. Биз ҳозирги мавжуд сиёсий куч билан иш олиб боришимиз керак. Эътиборингизни шу нарсага жалб қилмоқчиманки, бу мамлакатимизнинг янги сиёсати эмас: охирги бир неча йил мобайнида Ўзбекистон Афғонистондаги барча сиёсий кучлар, мавқеи баланд бўлган ташкилотлар мулоқот олиб борди. Чунки бу бизга бевосита чегарадош бўлган қўшни давлат. Биз ҳозир мавжуд афғон ҳокимияти билан афғон халқига ёрдам бериш борасида ҳамкорликни кучайтириш ҳақида гапиряпмиз” – деди Сафоев.