ТОШКЕНТ, 20 сен – Sputnik. Афғонистонда вазиятни барқарорлаштириш ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг роли ошади. Бу ҳақда Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Элдор Арипов Тошкентда бўлиб ўтаётган “Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг янги тарихий босқичидаги тараққиёт ва хавфсизлик таҳдидлари” анжуманида шундай фикр билдирди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Ариповнинг қайд этишича, бунинг сабаби Афғонистоннинг барча қўшнилари ёки ШҲТга, аъзо ёки унинг кузатувчиси мақомида эканлиги билан боғлиқ.
Кузатувчи мамлакатлар ҳам, табиийки, ШҲТ билан яқин иқтисодий алоқаларга эга. Бинобарин, ШҲТга аъзо давлатлар Афғонистоннинг асосий савдо ҳамкорлари қаторига киради. Уларнинг Афғонистон билан товар айирбошлаш ҳажми 11 миллиард долларни ташкил этади, бу Афғонистоннинг хорижий давлатлар билан умумий савдо айланмасининг деярли 80 фоизини ташкил қилади.
Афғонистоннинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжининг 80 фоиздан ортиғи, буғдой ва унга бўлган эҳтиёжнинг 20 фоиздан ортиғи ШҲТга аъзо давлатлар экспорти ҳисобидан қопланади.
ШҲТ давлатлари Афғонистонни минтақавий хавфсизликка таҳдид манбаига айланишининг олдини олишдан, айниқса, манфаатдор.
“Ҳеч ким Афғонистон ҳудудининг мамлакатларимизга қарши бузғунчи ҳаракатлар, радикал мафкура, терроризмни қўшни давлатларга экспорт қилиш учун ўзига хос марказга айланишини истамайди", - дея таъкидлади СМИТ директори.