Имрон Хон: Афғонистон ҳукумати таркибини ўзгартириш борасида музокаралар бошладим

Покистон толиблар билан Афғонистон ҳукумати таркибини ўзгартириш борасида музокаралар бошлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Покистон “Толибон”* радикал ҳаракати вакиллари билан Афғонистонда инклюзив ҳукумат тузиш масаласи юзасидан музокаралар бошлади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Имрон Хон ўз Twitterʼдаги саҳифаси маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Душанбеда “Афғонистонга қўшни давлатлар раҳбарлари билан учрашувлардан, айниқса, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан узоқ мунозалардан сўнг” толиблар билан Афғонистоннинг инклюзив ҳукуматини тузиш юзасидан музокаралар бошлаган.
“Мен “Толибон”* билан тожиклар, ҳазоралар ва ўзбеклар иштирокида Афғонистоннинг инклюзив ҳукуматини тузиш масаласи бўйича музокаралар бошладим”, - дея ёзган сиёсатчи.
Имрон Хоннинг таъкидлашича, бу мамлакатда тинчлик ва барқарорлик ўрнатилишига ҳисса қўшади. Ўзгаришлар нафақат Афғонистон, балки бутун минтақага фойда келтиради.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти
Шавкат Мирзиёев Имрон Хон билан учрашув ўтказди