“Helyx Water” билан Ўзбекистонда қўшма корхона ташкил этиш имкониятлари ўрганилмоқда

Бу лойиҳа кейинчалик Яшнобод инновацион технопаркида амалга оширилиши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Россиянинг “Helyx Water” компанияси билан Ўзбекистонда оқова сувларни тозалаш тизимларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этиш имкониятларини ўрганиш учун музокаралар олиб борилмоқда. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Sputnik нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
Вазирнинг сўзларига кўра, бу лойиҳа кейинчалик Яшнобод инновацион технопаркида амалга оширилиши мумкин.
Маълум қилинишича, Россияда фаолият юритаётган инновацион марказлар ва жамғармалар – Инновацион ривожланиш вазирлигининг асосий ҳамкорлари рўйхатидан мустаҳкам ўрин олган.
“Салар” тозалаш иншооти атрофидаги барча корхоналар фаолияти тўхтатилди