ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Россияда Давлат думасига депутатлар сайловлари бўлиб ўтмоқда. Илк марта овоз бериш уч кун давом этади. Қолаверса, нафақат сайлов участкасига ташриф буюриб, балки онлайн овоз бериш ҳам имконияти яратилган.
Россия сайловларининг янги шакли бутун МДҲ учун тенденцияга айланадими? ЕХҲТнинг Россияга ўз кузатувчиларини юборишдан бош тортиши жараёнга таъсир кўрсатадими ва Европарламентнинг Давлат думасига сайловлар натижалари борасидаги баёнотини қандай баҳолаш мумкин? Бу ҳақда МДҲ Парламентлараро вакиллари – Қозоғистон парламенти сенати раиси ўринбосари, МДҲ Парламентлараро кузатувчилари мувофиқлаштирувчиси Аскар Шакиров ва МДҲ Парламентлараро кенгаши котибияти раҳбари ўринбосари, Мониторинг тараққиёти халқаро институти директори Иван Мушкет Sputnik нашрига берган интервьюсида ўз фикрларини билдиришди.
Гап фақат пандемияда эмас
Бу йилги сайловлар пандемиянинг мисли кўрилмаган шароитида ўтказилмоқда ва Россия фуқаролар учун барча хавфсизлик чораларини таъминлай олди, деб ҳисоблайди Аскар Шакиров.
“Биз ташриф буюрган участкаларнинг бари жиҳозланган, карантин чораларига қатъий риоя қилишмоқда. Биз кузатувчиларни сўроққа тутдик ва барча ҳимоя воситалари, санитайзерлар борлигини биламиз”, - деди у ва участкага киришда нафақат сайловчиларнинг, балки ОАВ вакиллари ҳамда халқаро кузатувчиларнинг ҳарорати ўлчанганини қўшимча қилди.
Шу билан унутмаслик зарурки, Россияга пандемияга қадар электрон овоз бериш тўғрисидаги қонунни ишлаб чиқишни бошлаганди ва аввало сайловларни такомиллаштирилган қаратилган, дейди Аскар Шакиров. “Масофавий шаклни турли жиҳатларни кўриб чиқиш даркор, нафақат пандемия нуқтаи назаридан, - дейди Шакиров.- У кекса ёшдагилар ва имконияти чекланганларни ҳимоя қилишни назарда тутади, мамлакатдан ташқарида бўлганлар учун ҳам қулай, улар ҳам овоз беришлари мумкин. Инфратузилмалар талабларга мос келади, электрон блюлетенлар тўхтамасдан ишлаб турибди”.
Дума сайловларида 14 та сиёсий партиялар қатнашмоқда, МДҲ Парламентлараро эса уларнинг вакиллари билан учрашди, дейди Иван Мушкет.
Электрон овоз бериш – МДҲ учун бўлажак тренд?
Аскар Шакиров электрон овоз бериш амалиётини аввало россияликларнинг ўзи баҳолаши лозимлигини қайд этади. “Лекин мен бутун гуруҳимиз фикрини билдираман – бу тажриба ўрганишга арзирли, - дейди у. – Замонавий трендлар кўплаб мамлакатлар учун умумий”.
Рақамлаштириш нафақат Росияда, балки мамлакатларда ҳам ривожланмоқда, деб қўшимча қилади Иван Мушкет. “Биз аллақачонлар ахборот жамиятида яшаяпмиз, унинг ўз чақириқлари бор, биз яна бунга жавобан турли технологияларни ривожлантиряпмиз, - дея тушунтиради у ва Молдовани мисол қилиб келтиради. – Бу йил “Рақамлаштириш ва сайловлар” монографиясини тайёрладик, бу мамлакатдаги замонавий технологиялар тараққиётини ўргандик. Шунингдек, рақамли технологиялар Қирғизистонда ривожланган”.
Бироқ тан олиш зарур: аҳолининг бир қисми электрон овоз беришга ишончсизлик билан қарайди, деб аниқлик киритади Иван Мушкет. “Одамлар ўйлашадики, қутига бюллетен ташлаш бу бошқа, машина эса буни қандай ҳисоблайди? Шу боис масофавий овоз бериш ривожланади ва бошқа Ҳамдўстлик мамлакатларига стимул беради. Лекин бу жуда тез рўй беради ва эртага ҳамма онлайн овоз беришни бошлайди деб ўйламайман. Кимдир электрон қурилмалардан фойдаланишда унча кучли эмас, аҳоли билан тушунтириш ишлари олиб бориш керак бўлади”.
Овоз беришга нега учун уч кун керак
Дума сайловларидаги яна бир янги кенг муҳокама учун сабаб бўлди. Дума депутатларни сайлов тарихида илк бор уч кун сайлаш мумкин. Аммо бундан ҳеч қандай ғайри табиийлик йўқ, дейди Аскар Шакиров.
“Бу вақт мобайнида кўп одамларни қамраб олиш мумкин. Одамлар ҳуқуқини ҳимоя қилишни назарда туриб, биз уларнинг барчасиники ҳимоя қилиш зарурлигини айтамиз”, - дейди у.
Иван Мушкет унинг фикрига қўшилади.
Ғарб баёнотлари номақбул
МДҲ Парламентларародан фарқли ўлароқ, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ ДИИҲБ) ўз кузатувчиларини Россияга юборишдан бош тортди. Аскар Шакиров бундай қарор афсусланишни келтириб чиқаради.
“Сайловлар – бу нафақат уларни ўтказиш жараёнини назорат қилиш, - деб тушунтиради у ўз нуқтаи назарини. – Бу фикрлар билан ўзаро алмашиш ҳамдир, бу бошқа мамлакатлар учун фойдали бўлиши мумкин бўлган тавсияномаларни ишлаб чиқиш. Мен кузатувчилар вакили сифатида айтишим мумкинки, қонун бузилишлари аниқланмади. Биз умумэътироф этилган нормаларга таянамиз – бу, хусусан, МДҲда демократик сайловлар стандартлари тўғрисидаги конвенция (Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига иштирокчи давлатларда демократик сайловлар, сайловга доир ҳуқуқлар ва эркинликлар стандартлари тўғрисидаги конвенция – таҳр.)”.
Ўтган сафарги сайлов жараёнларини мониторинг қилишда МДҲ Парламентлараро европалик ҳамкорлар билан фикр алмашганди, мулоқот борганди, дейди Иван Мушкет. “Уларни таклиф қилишмади, улар келишмади – бу уларнинг қарори, лекин бошқа муҳим жиҳат бор. Демократия куртакларини парваришловчи ташкилот келиши ва сайловлар қандай ўтаётганини кўриши мумкин эди”.
Аммо айрим ташкилотлар муддатидан аввал баёнотлар беришдан тап тортмаяпти, дейди Мушкет Европа Иттифоқи мамлакатларига ўз маърузасида Давлат думаси сайловлари натижаларини тан олмасликка тайёр бўлишга тавсия қилган Европарламентни назарда тутган ҳолда.
“Келиш ўз хулосаларини чиқариш лозим, бўлмаса бу ахлоқ-одоб жиҳатдан номақбул. Кўпчилик сиёсатчилар бу ҳақда гапиришмоқда, гуруҳимиз ҳам ўз фикрлари билан алмашмоқда. Ҳа, мен ўйлайманки, бу номақбул хатти-ҳаракати”, - дея хулоса қилди у.