Андижондаги йирик ЙТҲда “Damas” йўловчиси қурбон бўлди

ЙТҲ “Dongfeng” юк машинаси, учта “Damas”, “Nexia” ва “Matiz” русумли автомобиллар иштирокида рўй берган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 сен — Sputnik. Андижон вилотида 6 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар бермоқда.

ЙТҲ 18 сентябрь куни соат 18:05 ларда Олтинкўл тумани Кўмакай МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р130 автомобиль йўлининг 6-километрида рўй берган.
1 / 4
2 / 4
3 / 4
4 / 4
“Dongfeng” юк машинаси, учта “Damas”, “Nexia” ва “Matiz” русумли автомобиллар иштирокидаги бу йирик ЙТҲда “Damas” йўловчиларидан бири вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сурхондарёда фожиали ЙТҲ: ҳайдовчи 12 ёшли қизни уриб юборди