Ўзбекистон халқ артисти Шуҳрат Эргашев вафот этди

Ўзбекистон халқ артисти, актёр Шуҳрат Эргашев вафот этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Ўзбекистон халқ артисти, актёр Шуҳрат Эргашев вафот этди.
Шуҳрат Эргашев 1945 йилда Тошкентда туғилган. 1968 йилда Тошкент театр ва рассомчилик институтининг актёрлик факультетини тамомлаган. Тошкент давлат академик рус драма театрида актёр сифатида ишлаган.
1970 йилдан "Ўзбекфильм" киностудиясида иш бошлаган. У кино актёри сифатида Элёр Эшмуҳаммедовнинг "Нозиклик" (1966) фильмида дебют қилган.
“Чўлнинг оқ қуёши” фильмида Абдулла ролини ўйнаган машҳур актёр вафот этди
Фаолияти давомида ўттиздан ортиқ фильмларда роль ўйнаган: "Дилором" (Мони), "Қўмондоннинг қайтиши" (Маусер), "У ёлғиз эмасди" (Акбаров), "Қора консулнинг ўлими" (Жамол Убайдулла), "Семурғ" (Шерзод), "Бу яхши йигит" (Тимур), "Мен сенга шаҳар бераман" (ҳайдовчи), "Учрашувлар ва ажралишлар" (Шуҳрат), "Шумбола"(киночи), "Илк йўловчилар" (Акбаров) ва шулар жумласидан.
1990-йилларда Шуҳрат Эргашев актёрлик билан бир қаторда продюсерлик ишлари билан ҳам танилди. Шу даврдан бошлаб у Россияда суратга олинаётган кўплаб сериаллар ва фильмларда суратга тушди. “Боец”, “Псевдоним “Албанец”, “Знахарь”, “Меч”, “Высоцкий. Спасибо, что живой” ва “Куба” унинг охирги фильмларидан.
1989 йилда Шуҳрат Эргашевга Ўзбекистон Халқ артисти унвони берилган.