ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Бугун ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги “Малика” номи билан машҳур бўлган буюм бозорида ИИВ махсус кучлари юргани акс этган видеолар тарқалди.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ушбу ҳолат юзасидан изоҳ берди.
“Шайхонтоҳур туманида ИИББ ходимлари томонидан “Хавфсиз шаҳар” концепцияси ижроси доирасида ҳамда жамоат тартибини таъминлаш, жиноятларнинг олдини олиш, гиёҳвандлик воситалари тарқалишига барҳам бериш мақсадида профилактик тадбирлар ўтказилмоқда”, - дейилган баёнотда.