ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси: Руслан Мирзаев раҳбарлик лавозимига тасдиқланди

Руслан Мирзаев ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори лавозимига тасдиқланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Душанбеда ўтаётган ШҲТ саммитида Давлат раҳбарлари кенгаши Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши масъул ходими Руслан Мирзаев номзодини ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори лавозимига тасдиқлади.
У ўз вазифасини бажаришга 2022 йил 1 январдан киришади.