ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. 16 сентябрь куни соат 23:00 ларда Қарши шаҳрида 31 ёшли Н.А. ва 26 ёшли Н.А. ҳамда 34 ёшли Х.А. маст ҳолда хизмат вазифасини бажараётган ППХ ходимларига фаол қаршилик кўрсатди.
Уларга нисбатан МЖтКнинг 183 (Майда безорилик) ва 194 (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) моддалари ҳамда Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда қамоққа олинди.