Ўзбекистонга жўнатилаётган пул ўтказмалари ошди - Марказий банк

2021 йилда Ўзбекистонга келиб тушаётган пул ўтказмалари миқдори 2020 йилга нисбатан 35%, 2019 йилга нисбатан 26 %га ошди - Марказий банк
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 сен - Sputnik. Ушбу йилнинг январ - август ойлари давомида хорижий мамлакатлардан Ўзбекистонга жами 4,9 млрд. АҚШ доллари ўтказилди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Марказий банки.
Бу ўтган йилнинг мос даврида амалга оширилган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми дан 35%га кўп. 2020 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистонга жами 3,6 млрд. АҚШ доллари ўтказилган эди.
Хабарда айтилишига кўра, бу йилги кўрсатгич пандемия бўлмаган 2019 йилга нисбатан ҳам 26% кўп бўлган. 2019 йилнинг январ - август ойларида Ўзбекистонга 3,9 млрд. АҚШ доллари миқдорида пул ўтказмалари келган.