Россиялик шифокорлар Ўзбекистондаги миссияни якунлади

Россиялик шифокорлар бригадаси Ўзбекистондаги миссияни якунлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. 30 нафар россиялик шифокорлардан иборат гуруҳ Ўзбекистондаги миссияни якунлади.
Бир ой давомида Бошқирдистондан келган пулмонологлар, реаниматологлар, юқумли касалликлар бўйича мутахассислар ва кичик тиббиёт ходимлари республика бўйлаб ихтисослашган клиникаларда COVID-19 билан касалланган беморларни даволашга ёрдам беришди.
Улар 65та тиббиёт муассасаларида бўлишди, 900 нафардан ортиқ беморга ёрдам беришди, 2000 дан ортиқ маслаҳатлашувлар ўтказишди.