Роналду қўйлар сабабли бошқа уйга кўчишга мажбур бўлди

Роналду қўйлар сабабли Англиядаги яшаш жойини ўзгартиришга мажбур бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. "Манчестер Юнайтед" футболчиси Криштиану Роналду Англияга келганидан бир неча ҳафта ўтгач бошқа уйга кўчишга мажбур бўлди, деб хабар беради The Sun. Спорт-РИА Новости хабарига асосан.
Роналду август ойида "Манчестер Юнайтед"га қайтди, футбол юлдузи бу клубда 2003 - 2009 йилларда ўйнаган. Португалиялик оиласи билан сентябр ойининг бошида Манчестерга етиб келди ва 6 миллион фунт бўлган (тахминан 7 миллион евро) уйга жойлашди, лекин бир ҳафтадан кейин қўйларнинг шовқини ва хавфсизлик муаммо туфайли бошқа ерга кўчишга мажбур бўлди. Пиёдалар йўлаги уйнинг ҳудудидан ўтган экан.
Роналду қаллиғининг яланғоч ҳолда тушган сурати миллионлаб лайк тўплади
Роналду олдин яшаган уйга кўчиб ўтди (3 миллион фунт (тахминан 3,5 миллион евро).
"Қизил иблислар"нинг дастлабки иккита учрашувида португалиялик ҳужумчи учта гол урди.