Ўзбекистон Россия Давлат думаси сайловларига кузатувчилар делегациясини юборди

Жорий йил 17-19 сентябрь кунлари Россия Давлат думасига сайловлар бўлиб ўтади. Сайловларни Ўзбекистон делегацияси ҳам кузатади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 сен – Sputnik. Ўзбекистон делегацияси Россия Давлат думасига бўлиб ўтадиган сайловларда иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда МСК матбуот хизмати хабар бермоқда.
Делегацияга мамлакат Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев бошчилик қилмоқда.
Таъкидланишича, Ўзбекистон делегацияси, жумладан, МДҲ, МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси ва ШҲТ кузатув миссиялари таркибида сайловларни мониторинг қилади.
Жорий йил 17-19 сентябрь кунлари Россия Федерацияси Федерал Мажлисининг Давлат думасига сайловлар бўлиб ўтади. Пандемия сабаб сайловлар 3 кун давом этади. Давлат думасига 450 нафар депутат сайланади.