Британия ТИВ раҳбари Афғонистон туфайли ўз лавозимидан айрилди

Британияликларни Афғонистондан эвакуация қилишда юз берган инқироз Доминик Раабнинг истеъфо беришига сабаб бўлган
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Буюк Британия бош вазири Доминик Рааб истеъфога чиқарилди.
Раабни истеъфога чиқарилишига афғон можароси сабаб бўлган.
"Гулчатой, оч юзингни": британия спецнази Қобулдан паранжида қочди
Афғонистондан британиялик фуқароларни эвакуация қилишда юз берган инқироз ўта чуқурлашган бир вақтда сиёсатчи Грецияда меҳнат таътилида бўлган.
Оқибатда, Рааб ўзининг ушбу ҳаракати туфайли танқид остида қолган. Айниқса, лейбористлар ва либерал демократлар Буюк Британия ТИВ раҳбарини лавозимдан четлатиш борасида қатъий турганлар.
Бирлашган Қироллик бош вазири Борис Жонснинг қарорига мувофиқ, Рааб Адлия вазири лавозимига ўтказилган, шунингдек, бир вақтнинг ўзида ҳукумат раҳбари ўринбосари лавозимини эгаллаган. Жонс шу вақтга қадар ўринбосарларга эга бўлмагани эътиборга моликдир.
Британия ТИВ раҳбари этиб эса шу вақтгача халқаро савдо вазирлигига раҳбарлик қилиб келган Лиз Трасс тайинланган.