ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Россия яқин келажакда НAТО учун асосий ҳарбий таҳдид бўлиб қолаверади, деди AҚШнинг Шимолий Aтлантика альянси ҳузуридаги доимий вакили лавозимига номзод бўлган Жулиана Смит Конгресс эшитувида.
""Россия Евро-Aтлантика минтақаси учун энг катта геосиёсий таҳдид бўлиб қолмоқда ва шубҳасизки, НAТО альянси учун яқин келажакда ва албатта, кейинги ўн йилликда энг катта ҳарбий таҳдид бўлиб қолади", - деб баёнот қилди Смит.
Сиёсатчи сўзларига кўра 2014 йил Украинада инқироз авж олганида, Шимолий атлантика альянси, Москвага қарши туриш қобилиятини кучайтириш борасида кўп нарсаларга эришди, бироқ ҳали қилинадиган ишлар ҳам кўп.
"Россия тажовузкорлиги давом этмоқда, биз Россияни унинг барча ҳаракатлари учун жавобгарликка чақирмоғимиз керак — бунда гап у томонидан йўл қўйилаётган конвенционал имкониятлар, НАТО ҳаво ҳудудига кириш, қўрқитиш акциялари ва кибер ҳужумлар ҳақида бормоқда ", — деди Смит.
Сиёсатчи аёл берган ваъдаларга кўра, агар у элчи лавозимига тайинланадиган бўлса, америкалик иттифоқдошлар ва шериклар билан биргаликда Россиянинг "Шимолий оқим-2" экспорт газқувурининг эксплуатацияга киритилиши оқибатида АҚШ учун хуш кўрилмаган оқибатларни йўқотиш устида иш олиб боради.
Дипломатик лавозимга номзод "Шимолий оқим-2"ни "ёмон битим" ва "геосиёсий лойиҳа" деб атади, уни наздида бу лойиҳа Европа ва биринчи навбатда Украина энергетика хавфсизлиги учун ўта хавфли саналади.
Бундан ташқари, Смитнинг айтишича, у Туркия олдида "мураккаб саволларни" қўйишни ва расмий Анқарани Россиянинг С-400 ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини харид қилишдан воз кечишга кўндиришга қаратилган ҳаракатларни давом эттиради.