ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Туркия ҳукумати Афғонистондан миграциянинг ўсиши фонида Эрон билан чегарада девор қурмоқда. Айни вақтда 221 км қуриб битказилди, яна 242 км узунликдаги девор қурилишиини якунлаш режалаштирилган. Бу ҳақда мамлакат ИИВ раҳбари Сулаймон Сойлу маълум қилди.
“Биз Ван вилоятида Эрон билан чегаранинг қолган қисмида узунлиги 242 километр бўлган девор қурилиши ишларини бошлаяпмиз, 221 км қурилган. Шу тариқа биз Эрон билан чегарамизни мустаҳкамлаймиз”, - деди ИИВ раҳбари.
Девор оптик толали тизимлар, ёруғлик ва тунги кўриш камералари билан жиҳозланган.
ИИВ маълумотларига кўра, девор туфайли у ерда турк-эрон чегарасини ноқонуний кесиб ўтмоқчи бўлган афғон мигрантлари сони камайди (суткасига 1500 нафардан 200 нафаргача).
Туркия - Афғонистон ва Покистондан келган мигрантлар учун транзит мамлакатдир. Улар Эрондан Туркияга келишади, кейин эса Европа Иттифоқи мамлакатларига боришга ҳаракат қилишади.