ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрыкин пенсионер аёл ўлдирилган Бужаниново қишлоғидаги ётоқхонанинг эгасини аниқлаш ва текширув ўтказиш ҳақида топшириқ берди.
Сергиев Посад шаҳар округи раҳбарининг маслаҳатчиси Антон Емелиннинг айтишича, қўлга олинган мигрантларнинг бу ётоқхонага "ҳеч қандай алоқаси бўлмаган".
Кеча Бужаниново қишлоғидаги ётоқхона ёпилди, 160 нафар киши автобусларда олиб кетилди.
Москва вилояти губернатори Андрей Воробьев ҳуқуқ-тартибот идораларига мигрантлар зич яшайдиган шаҳарларда текширув ўтказиш ҳақида топшириқ берди.