Ўзбекистонда сохта 1 млн долларни сотаётган фирибгарлар қўлга тушди

Икки фирибгар бу ҳеч қандай қийматга эга бўлмаган купюрани фуқаро У.га 40 минг долларга сотишмоқчи бўлишган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 сен – Sputnik. Ўзбекистонда 1 млн АҚШ доллари кўринишидаги сохта купюрани сотаётган фирибгарлар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Департамент ва ДХХ валюта қимматликларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олдини олиш мақсадида тезкор тадбир ўтказган. Унда қандай қийматга эга бўлмаган, 1988 йилда ишлаб чиқарилган 1 млн доллар кўринишидаги яхлит купюрани сотмоқчи бўлган Ф.Н. ва И.П. ушланган. Улар бу сохта пулларни фуқаро У.га 40 минг долларга сотишмоқчи бўлишган.
Фуқарони Россияга сохта ҳужжатлар билан юбормоқчи бўлган фирибгар ушланди
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.