ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Ҳиротнинг собиқ губернатори Исмоил-Хон Афғонистоннинг "Толибон"*га тезликда таслим бўлиши борасида фикр билдирди.
"Президент Ғани ҳақиқатда буюк миллий хоинликка қўл урди", - деди собиқ сиёсатчи.
У Эроннинг Entekhab нашрига берган интервьюсида собиқ давлат раҳбарини "агент", деб атаб, айнан Ғанининг ҳаракатлари Афғонистоннинг қулашига сабаб бўлганини иддао қилган.
Исмоил-Хоннинг таъкидига кўра, Ғани ўз давлати ва халқига руҳан яқин бўлмаган, шу боисдан ҳам биринчи ва сўнгги провинцияларнинг таслим бўлишини хотиржам ва бефарқ кузатган.
"Биз Ҳиротга уруш яқинлашаётганини кўрганимизда, биз, ва ниҳоят чораларни кўрдик, аммо, афсуски, бу вақтга келиб жуда кеч бўлганди. Гарчи биз икки ой курашган бўлсак ҳам", - дея ўз фикри билан ўртоқлашди афғон сиёсатчиси.
Собиқ губернаторнинг айтишича, охирги йигирма кун "жуда шовқинли" бўлган.
У "Толибон"* қай тарзда қаршилик кўрсатаётган провинцияни ўта қисқа вақтда қўлга киритгани борасида ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Охирида, толиблар шаҳарга жангнинг олд чизиғида шаҳарга кириб бора олмагач, Ашраф Ғани ҳарбий қисмларга таслим бўлиш буйруғини берди. Бу жангариларга иккала томондан Ҳиротга кириб бориш имконини берди", - деди Исмоил-хон.
* Россияда тақиқланган террорчи ташкилот.