Фарғонада "Мерседес"ни бўлаклаб олиб ўтмоқчи бўлган шахс найранги фош этилди

Умумий қиймати 237 миллион сўмлик 1 дона "Мерседес Бенц W211" русумли автотранспорт ҳужжатларда “автомобиль кузови” деб кўрсатилгани аниқланган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 сен - Sputnik. Фарғонада "эпчил тадбиркор"нинг "Мерседес Бенц"ни бўлаклаб олиб ўтиш режаси чиппакка чиқди, деб хабар бермоқда Божхона қўмитаси матбуот хизмати.
Бу қинғир иш “Киргули” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида Фарғона вилояти божхона бошқармаси Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фош этилгани айтилмоқда.
Зарар 5,3 млрд сўм: Тошкентда фирибгарлар ижарага олинган машиналарни сотиб юборди
Хусусан, автомобиль эҳтиёт қисмлари импорти билан шуғулланувчи шахс томонидан хориждан олиб келинган 14 турдаги автомобиль эҳтиёт қисмлари товарлари божхона кўригидан ўтказилганида, умумий қиймати 237 миллион сўмлик 1 дона "Мерседес Бенц W211" русумли автотранспорт ҳужжатларда “автомобиль кузови” деб кўрсатилгани аниқланган.
Шунингдек, 15 турдаги жами 99 дона автомобиль эҳтиёт қисмлари ҳужжатларда умуман кўрсатилмаганлиги маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар қилади Божхона қўмитаси.