ТОШКЕНТ, 14 сен – Sputnik. Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида аёл кишининг жасади топилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.
Жасад 10 сентябрь куни соат 13:50 да "Деҳқонобод" МФЙ ҳудудидаги дала майдони четидаги буталар орасидан ёқиб юборилган ҳолда топилган.
Олиб борилган тезкор суруштируви давомида номаълум мурданинг шахсига аниқлик киритилган. Ушбу қотилликни содир этган шахслар С.К. ҳамда унинг жиноий шериклари Л.К., С.М., B.Д. ва Ж.М. экани аниқланган. Ҳозир улар қамоққа олинган.
Ушбу айбланувчиларнинг бу қотилликка қўл уриши сабаблари очиқланмаган.
Ҳозирда Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми "ж" банди (ўта шафқатсизлик билан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.