Самарқандда электромобилларни тезкор зарядлаш қурилмаси пайдо бўлди

Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида электромобилларни тезкор зарядлаш қурилмалари самарали ишлаши тўлиқ таъминланган ҳолда келгусида Республиканинг барча ҳудудларида йўлга қўйилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 сен - Sputnik. Кеча, 13 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида жойлашган 89-сонли "Самарқанд-2" номли АЁҚШда электромобилларни тезкор зарядлаш қурилмаси ўрнатилди, деб хабар бермоқда "Ўзбекнефтгаз" АЖ матбуот хизмати.
Энди самарқандлик электромобиль эгалари ушбу қурилмадан узлуксиз фойдаланишлари мумкин, деб ёзади нашр.
Етти ойда Ўзбекистонга 432 та электромобил олиб келинди
Таъкидланишича, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида электромобилларни тезкор зарядлаш қурилмалари самарали ишлаши тўлиқ таъминланган ҳолда келгусида Республиканинг барча ҳудудларида йўлга қўйилади.
Электромобиллар бир қанча афзалликларга эга бўлиб, двигатели атроф-муҳитга зарарли газларни чиқармаслиги ҳисобига атроф-муҳит ифлосланиши камайишига олиб келади ва двигатели электр энергиясидан (муқобил энергиялар ҳисобига) қувват олиши сабабли анъанавий ёнилғи сарфини камайтиради.
Шу боисдан тезкор зарядлаш қурилмаларини "Ўзбекнефтгаз" АЖ "UNG Petro" корхонасига қарашли АЁҚШларнинг барчасида ўрнатилиши босқичма-босқич амалга оширилиши режалаштирилган.