Путин ўзини ўзи яккалаш тартибига ўтди

Песков ёз охирида Россия президенти билан мулоқотга бўлаётган ҳар бир киши жиддий текширувдан ўтаётганини маълум қилган эди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 сен - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин атрофида аниқланган COVID-19 ҳолатлари туфайли ўзини ўзи яккалаш тартибига ўтди, деб хабар қилди унинг матбуот котиби.
Дмитрий Песков айтишига кўра, Россия президенти билан мулоқотда бўлган бир неча киши коронавирусга чалинган. Шундан сўнг Путин тест топширган.
“Президент мутлақ соғлом. Ўзини-ўзи якалаш тартиби президентнинг иш фаолиятига умуман халал бермайди. У видеоконференция тартибида ишлашда давом этади”, - деди Кремль вакили.
Ушбу воқеалардан олдин Владимир Путин Паралимпия ўйинлари иштирокчилари билан мулоқотда бўлган вақтида, унинг атрофида бир неча киши коронавирусга чалинганини ва “аслида нима бўлаётганини билиш кераклиги” ҳақида гапириб берган ва “балким ўзим ҳам яқинда каратнтинга ўтсам керак” деган эди.
Песков изоҳ беришига кўра, Россия президенти баҳорда "Спутник V" вакцинаси билан эмланган ва шундан сўнг унда антитаначалар миқдори яхши дараджада сақланиб тургани ҳақида бир неча бор хабар берилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Песков ёз охирида Россия президенти билан мулоқотга бўлаётган ҳар бир киши жиддий текширувдан ўтаётганини ва керак бўлганда айримлар карантинга юборилаётгани хабар қилган эди.