Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган “Спутник V” вакцинаси билан қачон эмланиш мумкин?

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган “Спутник V” вакцинаси октябрда эмлаш пунктларига етказиб берилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган “Спутник V” вакцинаси октябрда эмлаш пунктларига етказиб берилади. Бу ҳақда Jurabek Laboratories корхонаси вакили РИА Новостига маълум қилди.
“Вакцина ҳозирча омборда сақланмоқда, октябр ойида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига вациналарни етказиб бериш бошланади”, - деди суҳбатдош.
Биринчи босқичда Олмалиқдаги завод ойига 2 миллион дозагача “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқаради.
Август ойида Ўзбекистон ҳукумати Jurabek Laboratories корхоналарида ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасини давлат рўйхатидан ўтказишга рухсат берганди.
Ўзбекистонга “Спутник V” вакцинасининг 90 минг доза иккинчи компоненти келтирилди
Май ойида Тошкент ва Москва “Спутник V”ни Ўзбекистонда ишлаб чиқаришга келишиб олганди.
29 июль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев август ойидан Олмалиқ шаҳридаги "Jurabek laboratories" корхонасида “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқариш йўлга қўйилишини маълум қилиб, корхонанинг техник имкониятлари билан танишди.
31 июль куни Россия тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси (РФПИ) республикада “Спутник V”нинг биринчи партиялари ишлаб чиқарилганини хабар қилди. Ишлаб чиқарилган вакциналар сифатни назорат қилиш мақсадида Гамалея марказига юборилганди.
11 август куни Гамалея марказидан “Спутник V” вакциналарининг илк партияси сифати бўйича ижобий натижалар олинган.