Ўзбекистон Афғонистонга 1,3 минг тонна инсонпарварлик ёрдами жўнатди

Ўзбекистондан Афғонистонга оғирлиги 1,3 тонна бўлган инсонпарварлик юки юборилди. Юк озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон ва кийим-кечакдан иборат.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 сен – Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати Афғонистонга 1,3 тонна инсонпарварлик ёрдами жўнатди. Бу ҳақда РИА Новостига Ўзбекистон ТИВ расмий вакили Юсуп Кабулжанов маълум қилди.

“Бугун (14 сентябрь – таҳр.) Ўзбекистондан Афғонистонга оғирлиги 1,3 тонна бўлган инсонпарварлик юки юборилди. Юк озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон ва кийим-кечакдан иборат”, - деди Кабулжанов.

У инсонпарварлик ёрдамини муваққат афғон ҳукуматига президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев топширганига аниқлик киритди. Юк ўзбек-афғон чегарасидаги “Термиз-Ҳайратон” кўприги орқали етказиб берилган.
Ўзбекистон Афғонистонда муваққат ҳукумат тузилганини олқишлайди - ТИВ
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев ЎзЛиДеп қурултойида мамлакат қўшни Афғонистон заминида тинчлик ва осойишталикни таъминлашга, жафокаш афғон халқига қўлдан келган барча ёрдамни аямаслигини айтган эди.