Ўзбекистон Афғонистондан эвакуация қилинаётган америкаликларни ўтказишга ваъда берди

АҚШ давлат котиби Ўзбекистон ҳукумати АҚШ фуқароларини ўз ҳудуди орқали Афғонистондан эвакуация қилишда ёрдам беришга ваъда берганини маълум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 сен – Sputnik. АҚШ Ўзбекистон, Тожикистон ва Покистон билан бу мамлакатлар ҳудуди орқали Афғонистондан эвакуация қилинаётган америкаликларни ўтказиш борасида келишувга эришди.
Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен афғон масалаларига бағишланган йиғилишда нутқ сўзлаётиб маълум қилди.
“Биз бир қатор давлатлар, жумладан, Покистон, Ўзбекистон, Тожикистон билан чегаралар Америка фуқаролари, АҚШда яшаш гувоҳномасига эга бўлганлар ҳамда Афғонистонни тарк этишга ҳаракат қилаётган ва биз уларга кўмаклашаётган Америка визаси соҳиблари учун очиқ қолиши борасида иш олиб бордик. Бизнинг ҳозир бу учта мамлакат билан келишувларимиз бор”, — деган Блинкен.
Аввалроқ Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Юсуп Кабулжанов Ўзбекистон ҳудудига қочиб ўтган ҳамма афғон учувчи ҳарбийлари оила аъзолари билан бирга бошқа мамлакатга эвакуация қилинганини хабар қилганди.
Афғон учувчиларини Ўзбекистондан АҚШнинг Доҳадаги ҳарбий базасига кўчириш бошланди