Сурхондарёда фожиали ЙТҲ: ҳайдовчи 12 ёшли қизни уриб юборди

Сариосиё туманида “Матиз” ҳайдовчиси йўлни кесиб ўтаётган 12 ёшли қизнинг умрига зомин бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 сен – Sputnik. Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида “Матиз” ҳайдовчиси 12 ёшли қизни уриб юборди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати хабар қилди.
Ҳодиса 11 сентябрь куни соат 08:45 да Н1583 Тортули – Газарак – Ёрман автомобиль йўлида рўй берган. Юқори тезликда ҳаракатланаётган “Матиз” автомобили йўлни кесиб ўтаётган қизни уриб юборган. Шундан сўнг ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, машина йўл четидаги дарахтга урилган.
Оқибатда оғир тан жароҳатлари олган қиз шифохонада вафот этган. Шунингдек, 1985 йилда туғилган ҳайдовчи ва унинг ёнида бўлган йўловчи ҳам шифохонага ётқизилган.
Тошкентдаги ЙТҲда тез ёрдам йўловчиси қурбон бўлди
Қайд этилишича, ушбу йўл маҳаллий аҳамиятга эга бўлиб, бу ерда ҳаракат тезлиги соатига 70 километр бўлиши керак. Бу қисмда дислокацияда пиёдалар ўтиш йўлакчаси ўрнатиш кўрсатилмаган. Ҳозирда бу ерда аҳоли гавжумлиги ҳисобга олиб, йўлакча ўрнатишга келишиб олинган.
Вилоят ЙҲХБ бўлим бошлиғи Ғайрат Турдиевнинг сўзларига кўра, ушбу жойда пиёдалар йўлакчаси ташкил этиш ва тезликни чекловчи белгилар ўрнатиш юзасидан Сариосиё туман ҳокимлигига сўровнома киритилган.