Панжшердаги Миллий қаршилик кўрсатиш фронти жангчилари

"Толибон"* вакиллари Афғонистоннинг деярли барча ҳудудида ўз ҳокимиятини ўрнатди. Уларга қаттиқ қаршилик кўрсатган ва охиригача бўйсунмаган вилоят Панжшер бўлди.
Sputnik
1 / 9

Август ўрталарида толиблар Кобулни жангсиз эгаллашди.

2 / 9

Улар ҳукумати тан олмаган Панжшер вилоятида қаршилик кўрсатиш кучлари ташкил этилди.

3 / 9

Миллий қаршилик кўрсатиш фронтига Аҳмад Масъуд етакчилик қилмоқда.

4 / 9

Аҳмад Масъуд - асли келиб чиқиши тожик бўлган, Панжшер шери лақаби билан машҳур бўлган афғон дала қўмондони Аҳмад Шоҳ Масъуднинг ўғли.

5 / 9

6 сентябрь куни толиблар вакили Забиҳулло Мужоҳид Панжшер тўлиқ улар назорати остига ўтганини маълум қилди.

6 / 9

Масъуд эса жангариларга қарши кураш давом эттирилишини билдирди.

7 / 9

Ҳозир қаршилик кўрсатиш кучлари Панжшердаги тоғларга беркиниб, партизан урушини олиб бормоқда.

8 / 9

Куни кеча "Afghanistan Times" нашри улар "Толибон"*дан Панжшердаги учта туманни қайтариб олганини хабар қилди.

9 / 9

Газета ўнлаб толиблар ўлдирилгани ҳақида ёзди. Толиблар эса буни рад этди

* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти