ТОШКЕНТ, 13 сен - Sputnik. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги саккиз ой давомида амалга оширилган ишлар сарҳисобини эълон қилди.
Жумладан, агентлик томонидан хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган 7 минг 25 нафар меҳнат мигрантига ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.
Шунингдек, 262 минг 161 нафарига маслаҳат хизматлари, 4 минг 853 нафарига ижтимоий ёрдам, 8 минг 268 нафарига моддий ёрдам кўрсатилди;
4 минг 150 нафар меҳнат мигрантига бир марталик моддий ёрдам ажратилди.
219 нафар меҳнат мигранти вақтинча хостелга жойлаштирилди.
Саккиз ой давомида хорижда вафот этган 323 нафар фуқаро жасади олиб келинди.
271 нафар хорижда қийин аҳволда қолган фуқаролар қайтарилди.
Оғир тан жароҳати олган 11 нафар меҳнат мигрантининг тиббий хизмат харажатлари қоплаб берилди.
Меҳнат мигрантларининг иш берувчилар томонидан тўланмай турган қарийб 692,7 минг АҚШ доллари миқдоридаги иш ҳақи ва пуллик компенсациялари ундириб берилди.