Хитойда коронавирус билан касалланишнинг янги ўчоғи авж олди

Фуцзянь вилоятида коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг янги ўчоғи қайд этилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Хитой шарқидаги Фуцзянь вилоятида коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг янги ўчоғи қайд этилди. Текширувда 20 нафар касалланган бемор аниқланган. Бу мамлакат Соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси хабар қилди.
Хабар қилинишича, бу одамларнинг ҳаммаси мамлакат ичида касалланган. Шунингдек, 11 сентябрь куни чет элдан келган 26 кишида коронавирус аниқланган.
Локдаунда бўлган Хошиминдаги ҳаёт
Коронавирус пандемияси бошлангандан буён Хитойда 95 минг киши ковид юқтириб олган. Вирусдан 4,5 мингдан зиёд вафот этган. Ҳозирда Хитойда 1,1 миллиард киши коронавирусга қарши тўлиқ эмланган, яъни мамлакатнинг деярли 75 фоиз аҳолиси.