Омбудсманнинг жойларда минтақавий вакиллари фаолияти йўлга қўйилади

Омбудсман минтақавий вакиллари фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашда кўмаклашади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, омбудсманнинг жойларда доимий асосда ишловчи минтақавий вакиллари лавозимлари жорий қилинади.
Омбудсман минтақавий вакиллари, жумладан:
инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлайди, инсон ҳуқуқлари мониторингини ташкил этади ва ўтказади;
фуқароларнинг шикоятларини қабул қилади ва кўриб чиқади, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашда кўмаклашади.
Омбудсманнинг минтақавий вакиллари ўзларининг фаолиятида бевосита омбудсманга ҳисобдордир.
Болалар омбудсмани институти таъсис этилди
Шунингдек, янги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.