Россиянинг арзон уй-жой қурувчи йирик компанияси Ўзбекистон бозорига чиқмоқчи

ПИК – арзон уй-жой қуришга ихтисослашган Россиянинг йирик қурилиш компаниялардан биридир.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 сен – Sputnik. Россиянинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири бўлган ПИК гуруҳи Ўзбекистон уй-жой қурилиш бозорига чиқиш имконини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақида компания бош директори ва асосий акционери Сергей Гордеев РИА Новостига маълум қилди.
"Ўзбекистон – бу истиқболли бозор, лекин биз у ерда ҳам нархлар ўсаётганини кўрмоқдамиз. У ерда маҳаллий компаниялар сони ҳам жуда кўп. Ҳамма гап биз у ерга қандай маҳсулот билан чиқишимизда. Балким бироз кейинроқ чиқармиў, лекин бу йўналиш биз кўриб чиққан мамлакатлардан бири эди ", - деди Гордеев.
ПИК – Россиянинг уй-жой қуриш ва сотиш билан шуғулланадиган йирик компаниялардан биридир. У кўчмас мулк бозорида 1994 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. ПИК – арзон уй-жой қуришга ихтисослашган компания. Унинг акцияларнинг 60 % тадбиркор Сергей Гордеевга ва 23% ВТБбанкига қарашли.