Россияга делегацияси "Ишга марҳамат" мономаркази фаолияти билан танишди

Мономарказларда нафақат касбга йўналтириш, балким тил ўргатиш ва мезбон мамлакат қонунчилиги билан таништириш ишлари ҳам олиб борилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 сен - Sputnik. Тошкент шахридаги “Ишга мархамат” мономарказида 10 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясининг меҳнат миграцияси соҳасидаги ваколатли органлари учрашувлари бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Ташриф доирасида делегация аъзолари, “Ишга мархамат” мономаркази фаолияти билан танишиб, у ерда чет давлатда ишлаш истагида бўлаган фуқароларни касбга йўналтириш ва уларга тил ўргатиш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишишди.
Мономарказлар фаолияти нафақат касбга йўналтириш ва тил ўргатиш, балким мезбон мамлакат қонунчилиги билан таништиришдан ҳам иборат, дейди Ўзбекистон меҳнат вазири.
“Истаймизки, мамлакатимизнинг ҳеч бир фуқароси хорижий мамлакатларга касбий тайёргарликсиз ишлаш учун бормасин”,- дейди Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов.
Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 200 дан ортиқ касб-ҳунар таълими марказлари ишга туширилган бўлиб, уларнинг 13 таси Россия Федерациясида ишга жойлашиш учун қурилиш ишчиларига тайёрлашга қаратилган. Йил бошидан буён эса 51 мингдан ортиқ ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари Россияга юборилди.
Визит делегации Минтруда РФ в Узбекистан