МДҲ Ўйинларида Ўзбекистон иккинчи ўринни эгаллади

биринчи МДҲ Ўйинларида Ўзбекистон жамоаси 23та олтин 32та кумуш ва 35та бронза медалларни қўлга киритишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 сен - Sputnik. Россиянинг Қозон шаҳрида бўлиб ўтган биринчи МДҲ Ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи ўринни эгаллади.
Якуний рейтинг жадвалиги мувофиқ Ўзбекистон спортчилари жами 90та медал ютиб олишган. Улардан 23 таси олтин, 32таси кумуш ва 35таси бронза медаллар. Олтин медаллар бокс, кураш, самбо, дзюдо, карате ва ўқ отиш каби спортнинг "жанговар" турларидан қўлга киритилди.
Итоговая таблица медалей первых Игр СНГ ва Казани
Биринчи ўрин - мусобақа мезбони Россия жамоасига тегишли бўлди. Россиялик спортчилар 111та олтин, 41та кумун ва58 та бронза медалларни қўлга киритишди.
Учинчи ўрин эса - Қозоғистон жамоасини насиб этди: 18та олтин, 35та кумуш ва 51та бронза медал. Мусобақанинг якуний рейтинг жадвалини қуйида томоша қилишингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, биринчи МДҲ Ўйинлари 4 сентябрда бошланиб 11 сентябрда якунланган эди. Ушбу мусобақаларда Ўзбекистондан 164 нафар спортчи спортнинг 10 тури бўйича иштирок этишди.