Андижонда янги микро ГЭС ишга тушди

Микро ГЭС йилига 600 та хонадонни экологик тоза электр энергияси билан таъминлаш имконига эга.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 сен - Sputnik. Андижон вилоятида янги микро Г"С ишга туширилади, деб хабар қилмоқда Энергетика вазирлиги.
Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида қуввати 120 киловатт бўлган янги микро гидроэлектр станцияси ишга туширилади. Станцияда қуввати 30 кВтдан 4 та гидроагрегатлар ўрнатилган бўлиб, улар ёрдамида йилига 1 млн. 052 минг киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилади, - дейилган хабарда.
Бунинг натижасида йилига 600 та хонадонни экологик тоза электр энергияси билан таъминлашга эришилади.
Айни пайтда мазкур ГEСда қувурларни монтаж қилиш ва созлаш ҳамда ишга тушириш ишлари давом эттирилмоқда.
В Андижане строится новый микро ГЭС
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилда имзолаган қарорида 2017-2021 йиллар давомида, Ўзбекистонда 42та янги гидро электро станциялар қурилиши ва 32 та амал қилаётган ГЭСларни замонавийлаштириш айтиб ўтилган эди.
В Андижане строится новый микро ГЭС