Тошкент мени афсонага айлантирди - Костя Цзю

Профессионал бокс бўйича мутлақ жаҳон чемпиони қандай қилиб Тошкент унинг карьерасида ва оилавий ҳаётида муҳим рол ўйнаганини айтиб берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Афсонавий спортчи Костя Цзю бугун Ўзбекистонда. Матбуот анжуманида у ўз режалари билан бўлишди ва Тошкент шаҳри унинг ҳаётида қандай муҳим рол ўйнаганини айтиб берди.
Цзю айтишига қараганда, у илк бор айнан Тошкентда кенг оммага танилган ва ушбу шаҳар унинг карьерасида муҳим трамплинга айланган ва ҳатто оиласини тиклашга ёрдам берган.
"1988 йилда бокс бўйича СССР чемпионати айнан Тошкентда бўлиб ўтган эди. Мен ўшанда иккинчи ўринни эгалладим. Бу менга Олимпиада йўлланмасини берди ва менинг буюк спорт карерам шундай бошланди", деб эслайди. Костя Цзю.
Ундан ташқари тақдир тақозоси билан мен бу ерда ўз опамни топдим. Цзю фамилияси корейсларда жуда кам учрайди. Мен 25% корейсман.
Хуллас ўшанда опам газеталарда қандайдир “Цзю” мусобақаларда ғолиб бўлаётганини эшитиб меҳмонхонага мени олдимга келиб “Балким биз қариндошмиз?” деб сўраган эди. Дарҳақиқиат, суриштириб билсак биз қариндош бўлиб чиқдик, деб ҳикоя қилади боксчи.
Бокс афсонаси Костя Цзю Тошкентда мастер-класс ўтказди
Константин Цзю, айтишига қараганда, собиқ СССРда бокс фақат 4та республикада ривожланган бўлган: Россия, Украина, Ўзбекистон ва Қозоғистон.
“Бугун ҳам Ўзбекистонлик боксчилар халқаро мусобақаларда муносиб натижалар кўрсатишаётгани. Супер оғир вазнда Олимпия чемпиони – бу ажойиб натижа”, - дейди Цзю.
Боксчининг Ўзбекистонга келишдан яна бир мақсадди – айни дамда у промоутерлик компанияси очган. У ерда боксчи ўз турнирини ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда ва ушбу муносабат билан ўзбекистонлик иқтидорли боксчиларни таклиф қилгани келган. Боксчилар турнирда ўзларини кўрсатиш ва пул ишлаш имкониятига эга бўладилар.
Батафсил маълумот учун видеолавҳани томоша қилинг.