ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Толибон* ҳаракати жангарилари ўзини Афғонистон президенти деб эълон қилган Амрулло Солеҳнинг акаси Роуллоҳни асирга олишди ва кейинчалик ўлдиришди, деб хабар берди РИА Новостига қаршилик кучларига яқин манба.
Панжшер вилоятида истиқомат қилувчи киши Роуллоҳ Солиҳ (Rohullah Saleh) бир неча кун олдин толибларга қарши жангда вафот этганини айтди.
Амрулло Солиҳ “Толибон”* Афғонистондаги ҳукуматни эгаллаб олгани сабаб мамлакатни тарк этган собиқ президент Ашраф Ғанидан кейин ўзини янги давлат раҳбари деб эълон қилганди.