Россия Толибон* ҳукуматининг инаугурациясида иштирок этмайди - Песков

Россия Толибон* ҳукуматининг инаугурация маросимида ҳеч қандай тарзда иштирок этмайди - Россия президенти матбуот котиби.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Россия Толибон* ҳукуматининг инаугурация маросимида ҳеч қандай тарзда иштирок этмайди, деб маълум қилди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
Эслатиб ўтамиз, Толибон* ҳукуматининг инаугурацияси 11 сентябрь кунига белгилаганди.
Толибон* ҳукуматининг инаугурацияси 11 сентябр кунига белгиланди - манба
Унга кўра, маросимга Россия, Хитой, Туркия, Покистон, Эрон ва Қатар таклиф этилганди.
7 сентябрь куни толиблар* Афғонистоннинг янги ҳукумати таркибини эълон қилди. Унга кўра, мамлакат бош вазирлиги Муҳаммад Ҳасан Охундга юкланган, Абдулғани Бародар унинг ўринбосари бўлади.
Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи этиб Амир Хон Мутаккий тайинланган.
* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ҳаракати