Қочқинлар кўп миқдорда келса оқимни ушлаб қолиш қийин бўлади - Россия элчиси

Афғонистондан қончинлар билан бирга радикал ғоялар ҳам кириб келиши мумкин. Бу борада чегара ёрдам бермайди - Мальгинов
Sputnik
ТОШКEНТ, 10 сен - Sputnik. Бугунги кундаги вазиятда Афғонистондан эҳтимолий қочқинлар оқими муаммоси Москва ва Тошкент кун тартибидаги асосий масалалардан биридир. Икки давлат вакиллари ушбу масалани мунтазам равишда муҳокама қилиб келишмоқда, дейди Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов.

"Янги хавфлар - бу Ўзбекистон жанубидаги мамлакат. У томондан қочқинлар оқими келиши мумкин ва чегаралар анча шаффоф бўлгани учун бу масалани Владимир Путин Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан бир неча бор муҳокама қилган", - дейди Мальгинов.

Дипломат айтишига кўра, агар қочқинлар "тўсатдан ва кўп миқдорда" келса, уларнинг оқимини ушлаб қолишнинг деярли имкони бўлмайди.
Шунингдек “хавфсизлик муаммоси ҳам пайдо бўлиши мумкин” ва буни ҳам ҳисобга олиш керак.
"Ҳозирча Афғонистондаги вазият ноаниқлигича қолмоқда ва ташвишга солмоқда. У томондан радикал ғоялар ҳам кириб келиши мумкин. Бу борада эса чегара ёрдам бермайди", - дейди элчи.
Эслатиб ўтамиз, Август ойининг ўрталарида Толибон* Қобулга шаҳри ва президент саройини эгаллаб ҳокимиятни қўлга киритди. Душанба куни Афғонистоннинг охирги 34-вилояти бўлган Панжширни ҳамқўлга киритди. Шундан сўнг улар ўзларининг муваққат ҳукумати таркибини эълон қилишди. Ҳукуматни Толибон*нинг биринчи ҳукмронлик даврида ташқи ишлар вазири бўлган ва БМТ санкциялари остида бўлган Муҳаммад Ҳасан Охунд бошқаради.
*Россияда таъқиқланган террорчи гуруҳ.