ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. 10 сентябр куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 159 ва 2442 - моддалари билан қўзғатилган жиноят ишлари доирасида ҳозирда қидирувда бўлган “Ҳизб-ут Таҳрир” диний экстремистик ташкилоти аъзолари – 1970 й.т., Л.Умарова ва 1974 й.т., М.Сайдаминовалар билан интернет тармоғи ва турли ижтимоий мессенжерлар орқали алоқа қилиб, уларнинг кўрсатмалари асосида аҳоли орасида ташкилот ғояларини тарғиб қилиш ва ташкилот сафини кенгайтириш билан шуғулланиб келган Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур, Учтепа, Олмазор, Сирғали ва Яккасарой туманлари, шунингдек, Тошкент вилоятининг Зангиота, Тошкент ва Қибрай туманларида яшовчи 29 нафар “Ҳизб-ут Таҳрир” экстремистик ташкилотининг “Аёллар қаноти” жамоаси аъзоларини жиноий фаолиятига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбирлар ўтказилди.
Аёлларнинг яшаш манзилларида ва уяли алоқа воситаларида экстремистик мазмундаги материаллар мавжудлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинди.
Ҳозирда аёлларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш ва жавобгарликка тортиш мақсадида тергов-суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.
* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти