Афғонистон осмони чет давлатлар учун очилди - манба

Хориж самолётлари Афғонистон ҳаво майдонини ҳеч бир чекловларсиз кесиб ўтишлари мумкин эндиликда
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Афғонистон осмони очиқ, халқаро рейслар ундан фойдаланишлари мумкин, деб хабар бермоқда РИА Новости "Толибон"* ҳаракатидаги манбага таянган ҳолда.
Путин: Афғонистондаги вазият минтақа хавфсизлигига қандай таъсир этиши ноаниқ
Шунингдек, хабарда айтилишича, Қобул халқаро аэропортидан илк тижорат рейси парвози амалга оширилган. Самолёт Қобул-Доха маршрути бўйича парвозни амалга оширади.
"Қобул аэропортида диспетчерлик маркази очилиши билан Афғонистон ҳаво бўшлиғи эндиликда авиаҳаракатлар учун очиқ", - дейилади хабарда.
Шу билан бирга, қайд этилмоқдаки, чет эл самолётлари энди Афғонистон ҳаво бўшлиғини ҳеч бир чекловларсиз кесиб ўтишлари мумкин.
Ашраф Ғани қаердалиги маълум бўлди
Илгарироқ Wall Street Journal нашри толиблар 200га яқин чет элликларга, жумладан, америкаликларга ҳам Қобулдан Қатарга учиб кетишларига рухсат беришгани ҳақида хабар тарқатган эди.
Август ойи ўртасида "Толибон"* радикал ҳаракати жангарилари Қобулни босиб олиб, президент саройини ўраб олишган эди.
Оқибатда президент Ашраф Ғани давлат раҳбари лавозимини ўз зиммасидан соқит қилди ва республикани тарк этди.
* РФда таъқиқланган халқаро террористик ташкилот.