Сурхондарёда поезд ва юк автомобили тўқнашиб кетди

ЙТҲ оқибатида юк автомобили ҳайдовчиси тан жароҳати олган ва шифохонага олиб кетилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 сен – Sputnik. Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида поезд ва юк автомобили ўзаро тўқнашиб кетди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Йўл-транспорт ҳодисаси 9 сентябрь куни соат 09:20 ларда тумандаги Азларсой МФЙ ҳудудидан ўтган темир йўл кесишмасида рўй берган. Фуқаро А.Й. бошқарувидаги №0203-рақамли электровоз ҳамда ҳайдовчи Б.Б. бошқарувидаги “Howoрусумли юк автомобили тўқнашган.
Тошкентда иккита автобус тўқнашиб кетди
ЙТҲ оқибатида юк автомобили ҳайдовчиси тан жароҳати олган ва шифохонага олиб кетилган.
Ҳозирда бу ҳолат юзасидан вилоят ИИББ Транспортда жамоат хавфсизлигини таьминлаш бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.