ТОШКЕНТ, 9 сен – Sputnik. Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси 2021/2022-ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларида тўлов-контракт шаклида йиллик ўқитиш қиймати миқдорларини тасдиқлади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Тўловлар миқдори бакалавриат ва магистратурада таълим йўналишлари ва шакллари (кундузги, сиртқи ва кечки), шунингдек, стипендия бор ва йўқлигига боғлиқ.
2021 йил 1 ноябрга қадар коронавирусга қарши эмланган талабаларга базавий контрактнинг (стипендиясиз) 10 фоизи миқдорида чегирма белгиланди.
2021/2022 ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари
© Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати